ИСЛОҲОТЛАР МАЗМУНИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ
Бош қомусимизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар аввало инсон қадрини юксалтириш, унинг қонуний манфаатларини мустаҳкамлаш, фуқароларга янада қулайлик яратиш каби эзгу ташаббусларга қаратилганлиги таъкидланган мулоқотлар куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида ташкил этилди.
“Конституция – эркинликлар кафолати” мавзусида ўтган очиқ мулоқотларда асосий эътибор қонун ҳужжатларининг бош мезони бўлган конституция модда ва бобларига киритилган ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятига қаратилиб,ҳар бир боб бўйича тушунтиришлар берилди.