ИШТИЁҚМАНД ЁШЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ИШЛАР КЎРГАЗМАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Тошкент вилоятида “Тасвирий ва амалий санъат” фестивали ўз атрофига санъат ва ҳунармандчиликка иштиёқи баланд бўлган инсонларни бирлаштирди. Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган ёш иқтидор эгаларининг кўргазмаси шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари ва ёшлар ишлари агентлиги масъуллари кўмагида ташкил этилди.
Юз нафардан ортиқ ижодкорларни бир даврага жамлаган фестиваль доирасида рассомлар ва умидли ҳунармандларнинг мингга яқин ижод намуналари намойиш этилди.