Янгиликлар

3 Июль 2023

ИШОНЧЛИ ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ХОДИМЛАРНИНГ СОҲАГА ОИД БИЛИМЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ УСТУВОР ЖИҲАТЛАРДАН САНАЛАДИ

Мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик механизмини такомиллаштиришни вазиятнинг ўзи талаб этмоқда.

Қўриқланаётган объектларда фавқулодда вазиятларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш тартиби билан ҳар бир идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимлари бохабар бўлишлари лозим.

Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъул ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида умумтаълим мактаблари директорлари, хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда идоравий қоровуллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда мактабларда жамоат ҳамда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, йигит-қизлар орасида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди.

Мулоқотда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш лозимли ҳам қайд этилди.