ИШОНЧЛИ ВА САМАРАЛИ ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОМИЛЛАРИ КУН ТАРТИБИДА
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида хизмат интизоми асосан ахлоқий тамойиллар орқали мустаҳкамланади. Айнан Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлар ўртасида ҳам хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш масалалари алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг шахсий хавфсизлик бўлими томонидан ташкил этилган тадбир даставвал жорий йилининг биринчи ярим йиллик сарҳисоби ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди.
Тадбирда бугунги кунда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ушбу камчиликларни келтириб чиқарувчи омилларга бирма-бир тўхталиб, фаолияти давомида хатоликларга йўл қўйган ходимлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, қонунчиликдаги ўзгаришлардан уларни хабардор этиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш энг олий бурч эканлиги ходимларга яна бир бор тушунтириб ўтилди. Шундан сўнг хизмат давомида жиддий хатоликларга йўл қўйган ҳарбий хизматчи ва ходимларга нисбатан кўрилган чоралар акс этган видеоролик намойиш этилди.