Янгиликлар

4 Май 2023

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИК ВОСИТАЛАР ОРҚАЛИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Бугун мамлакатимизда давлат объектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлигини ишончли таъминлаш борасида "Қўриқлаш" хизмати ўзининг вазифаларини бажариб келмоқда.

Бу эса аҳоли тинчлиги ва хотиржамлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиб жамиятимиз фаровонлигини таъминламоқда. Сирдарё вилояти Гулистон туманида жойлашган “Зарбдор” МФЙда туман маҳаллаларидаги фуқароларга ходимлар томонидан хонадон ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари жараёнида маҳалла раислари ва фуқароларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, тарифлари, яратилаётган имкониятлар ва соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳамда ойлик тўловлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунинг билан бирга фуқаролар хонадонлари, ижтимоий хизмат кўрсатувчи савдо дўконларига бепул ўрнатиб берилаётган огоҳлантирилувчи, хабар берувчи ускуналарни ўрнатиш, бундай замонавий техникалар турли хил жиноятлар ва ўғирликларнинг сонининг камайиши, аҳоли хотиржамлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Аҳолига "Қўриқлаш" хизмати фаолияти ҳақида маълумотлар, объект ва хонадони техник қўриқлаш марказларига ва пунктларига улаб қўриқланишини таъминлаш учун онлайн аризалар расмийлаштириш тартиби жорий қилинганлиги ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Бу каби ишлар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.