ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ – ХОТИРЖАМ ИШЛАР КАФОЛАТИ
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бўлинмалари томонидан вилоят миқёсида жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкларининг ишончли қўриқловини таъминлаш, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, замонавий қўриқлов ускуналари ва жиҳозлари, қўриқлаш турлари, тарифлари ҳамда фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан кенг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бу галги манзил Фарғона шаҳрида бўлди. "Қўриқлаш" бошқармаси, Ички ишлар органлари, “Qo’riqlash servis” унитар корхонаси вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда навбатдаги тарғибот ишлари Фарғона шаҳрида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилди.
Учрашувлар давомида моддий-товар бойликларни ишончли ҳимоялаш борасида хизматининг афзалликлари, мақсад ва вазифалари, соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, хизмат кўрсатишнинг турлари, тарифлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ имкониятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Интеграллашган қўриқлов воситаларининг намойиши эса ўз хонадонини қўриқловга топширмоқчи бўлган инсонлар учун жуда фойдали бўлди дейиш мумкин. Тарғибот тадбирлари якунида хонадон ва савдо марказларини янгидан қўриқловга топшириш истагини билдирган фуқаролар тегишли тартибда аризалар олинди.
Бу каби тадбирлар ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз самарасини бермоқда.