Интизом ойлиги доирасида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди
Интизом ойлиги доирасида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳамда ИИВ ШХХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи иштирок этди.
Йиғилиш давомида янги йил байрами арафасида Қўриқлаш ходимлари томонидан хизмат фаолиятида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фуқаролар билан мулоқотда ҳушмуомала бўлиш, одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилган ҳолда хизмат фаолиятини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини масъулият билан бажариши, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш йўлида шахсий намуна кўрсатиши лозимлиги алоҳида қайд этилди.