ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мамлакатимизда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун дахлдорлик ҳиссини ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук жонкуяр, ҳалол, садоқатли кадрларни етиштиришни мақсад қилган бир қанча тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти Зомин туманидаги умумтаълим мактабларининг битирувчи ўқувчи ёшларида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ҳамда келгусидаги режаларини Миллий гвардия ва унинг соҳавий хизматлари билан боғлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув маркази томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Хусусан, Темурбеклар мактаби ва Жамоат хавфсизлиги университетларига қизиқтириш ҳамда ўқишга қабул қилиш жараёнларини, ўқув шакли ва шарт шароитлари тўғрисида марказнинг малакали мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишдилар.
Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарли даражада жавоб олдилар.