Янгиликлар

10 Май 2025

Тарғиботлар маҳаллалар кесимида давом этмоқда

Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар давомида ходимлар ўтган давр мобайнида ҳудудларда содир этилган ўғирлик ҳолатлари ҳақида тўхталиб ўтиб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.
Мазкур йўналишда Қўриқлаш хизматининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш – хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтирилди.
Объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб берилди.
Тарғиботлар давомида ишончли қўриқлаш хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, қўриқловга олиш чоралари кўрилди.