АҲОЛИ МОЛ-МУЛКЛАРИ ҲИМОЯСИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирокида "Қўриқлаш" бош бошқармаси хизматларининг афзалликлари юзасидан вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Юртдошларимизга соҳа фаолиятининг асосий вазифалари, қўриқлаш воситалари орқали ҳудудларда ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг кескин камайганлиги ва шунга ўхшаш бир қатор долзарб масалалар етказилди. Дарҳақиқат, бугунги шиддат билан ривожланаётган технологиялар асрида хар биримиз хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз кераклиги айни ҳақиқат.
Шунингдек, бу каби тарғибот-ташвиқот тадбири Фарғона ҳамда Жиззах вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан ҳам туманлар марказларида Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.
Тадбирлар давомида фуқароларга ойлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда эса ўз хонадонларини қўриққа топшириш истагини билдирганлардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.
Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.