Янгиликлар

5 Май 2024

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Тадбир давомида малакали мутахассислар томонидан бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкини ишончли қўриқланишини юзасидан амалга оширилаётган ишлар, объект ва фуқаро хонадонларни қўриққа олиш тартиби, замонавий "Приток" қурилмаларини ишлаш механизми, "Қўриқлаш" хизматини тарифлари ва бошқа йўналишлар бўйича фуқароларга тушунчалар берилди. Шу ўринда фуқаролар ҳамда тадбиркорлар "Қўриқлаш" хизмати тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, объектлар ва фуқаро хонадонларини ишончли қўриқловини ташкил этиш ва уларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда мулкий турдаги жиноятларни олдини олишдан иборат бўлди.