Янгиликлар

6 Октябрь 2023

"ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ" ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Пайшанба – жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиқлари биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган Эски шаҳар деҳқон бозорида тарғибот ўрганиш ишларини олиб бордилар.
Дастлаб бозор маъмурияти ва бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг жамоат тартибини сақлаш, ўғирлик, тартибсизлик ва келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари билан танишди. Шунингдек, бозор ҳудудини йўналишли патруль ва савдо объектларини шартнома асосида сигнализациялари орқали қўриқланиши бўйича музокаралар олиб бордилар.
Шундан сўнг масъуллар бозор ҳудудини кўздан кечириб, тадбиркор ва харидорлар билан суҳбатлашди ҳамда "Қўриқлаш" хизматлари ва афзалликлари юзасидан тарқатма материаллар тарқатилди.