Янгиликлар

27 Март 2023

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ МАРКАЗДАН УЗОҚДАГИ ФУҚАРОЛАР УЧУН ҲАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Қўштепа туманида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишда техник қўриқлаш марказлари афзалликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бордилар.

Тадбир мобайнида соҳа ходимлари томонидан аҳолига, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда "Қўриқлаш" хизматининг аҳамияти, хизмат турлари таърифлари юзасидан маълумотлар, шунингдек, аҳолини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.

Шундан сўнг ҳудудда жойлашган савдо дўконлари, дорихоналар ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тарғибот суҳбатлари олиб ўтказилди.