Янгиликлар

4 Апрель 2023

ХОДИМЛАР БИЛАН ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ вакиллари ҳамкорлигида шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида видеоселектор шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда автоҳалокатларнинг олдини олиш, янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари, ҳаракат иштирокчиларининг мажбуриятлари, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида тизимга доир охирги қабул қилинган қарорлар юзасидан сўз борди.

Шунингдек, маърузачилар ходимлар ўртасида содир этилган ва аянчли ҳолатлар билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари хусусида алоҳида таъкидланиб ўтдилар. Суҳбат давомида хизмат интизоми ва қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, шахсий таркибнинг профессионал салоҳиятини юксалтириш, касбга садоқат, ҳар қандай вазиятда ҳам юрт ишончини оқлаш борасида алоҳида сўз юритдилар.

Ўз навбатида, тарбиявий аҳамиятга эга мавзуда тушунтириш ишлари олиб борилиб, Ватанга хизмат олий бурч эканлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.