Янгиликлар

5 Октябрь 2024

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг режасига мувофиқ жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари вазирлик ва ташкилотларнинг идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг хизматчилари ўртасида “Энг илғор бўлинма” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Мусобақада 14 та жамоа иштирок этиб, муросасиз кечган баҳслар якуний натижаларига кўра:
Миллий гвардия “Қўриқлаш” бош бошқармаси жамоаси фахрли 1 - ўринни;
Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси 2 - ўринни;
"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти жамоаси 3 - ўринни эгаллади.
Ғолиблар Республика идоралараро комиссияси раҳбарининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.