ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИДАГИ ХОДИМЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ
Куни кеча Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоятдаги корхона ва ташкилотлардаги идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларини хабардор қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, ходималар қўриқланаётган объектларда тартибни сақлаш учун янада масъулият билан хизмат олиб боришлари лозимлиги, содир этилиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарликларни олдиндан баҳолаш каби кузатувчанлик хислатлари ривожланган бўлиши лозимлиги тушунтирилди.