Янгиликлар

10 Февраль 2026

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ва унинг ҳудудий хизматлари томонидан маҳаллаларда хавфсиз, барқарор ва осойишта муҳитни яратиш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини ишончли таъминлаш, шунингдек фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриққа олиш бўйича тарғибот ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча Самарқанд ҳамда Навоий вилоятлари Қўриқлаш хизматлари ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, аҳолига жиноятчиликнинг келиб чиқиш омиллари, кибержиноятчилардан ҳимояланиш, шунингдек, Қўриқлаш хизмати афзалликлари, қўриқлаш сигнализация воситалари, уларнинг турлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шу билан бирга Қўриқлаш хизмати афзалликларини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар тарқатилиб, аҳолини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.

Олиб борилаётган ушбу тарғибот тадбирлари фуқароларнинг мол-мулкини ишончли муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудудларда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.