ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ХОДИМАЛАРИ ЎРТАСИДА “КЎПКУРАШ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Аёл ходималарни ижтимоий қўллаб қувватлаш, уларни жисмонан ва маънан етук бўлиб етишида спортнинг ўрни каттадир.
Ана шу мақсадда Андижон вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида “Кўпкураш” мусобақаси ўтказилиб ушбу мусобақага “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вакиллари ҳакамлик қилдилар.
5 та йўналишда (100 метрга югуриш, арқонда сакраш, ўқув қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш, ўқув гранатасини масофага улоқтириш, армрестлинг) йўналишларида ўтказилган муросасиз баҳсларда 1 ва 2 ўринни ИИБ, 3 ўринни "Қўриқлаш" бошқармаси вакилалари қўлга киритди.
Ҳамкорликда ўтказилган мусобақа якунларига кўра иштирокчиларга диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.