Янгиликлар

1 Август 2023

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркибининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, соҳага оид қонунчиликдаги ўзгаришлардан уларни бохабар этиш мақсадида ходимлар учун Фарғона минтақавий ўқув маркази ўқитувчилари томонидан семинар ташкил этилди.

Унда асосий эътибор "Қўриқлаш" хизматини олиб боришдаги ҳуқуқий асослар, қонунчиликда ходимлар учун келтирилган ваколатлар каби устувор жиҳатларга қаратилди.

Сўз олганлар ҳар қандай тизим ривожи учун аввало ундаги ҳуқуқий норматив ҳужжатларни пухта ўзлаштириш, ваколат доирасида расмийлаштириладиган баённомаларни рўйхатдан ўтказиш, шу билан бирга тинчлик посбонлари ўз ҳак-ҳуқуқларини ҳам зарур ҳолатларда унутмасликлари тушунтирилди.

"Қўриқлаш" ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби муҳим йўналишларда ҳам тушунчалар берилди.