Янгиликлар

7 Август 2023

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ТАРҒИБОТ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ходимлар билан ҳамкорликда ҳудудларда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, мулкий турдаги жиноятлар келиб чиқиш сабаблари, “Қўриқлаш” хизматининг афзалликлар бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тарғибот Андижон шаҳрининг “Соғлом авлод” маҳалласида ташкил этилиб, мутасаддилар фуқароларга маҳаллада ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, мол-мулкларни ноқонуний ўзлаштиришга уриниш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Қўриқлаш” хизматига хонадонларни топширишлари таклиф этилиб, ушбу жараёнда талаб этиладиган ҳужжатлар, шартномаларни расмийлаштириш ҳамда тўлов турлари ҳақида тушунчалар берилди.

Сўнгра ушбу ҳудудда фаолият юритаётган савдо дўконлари, ижтимоий хизмат кўрсатувчи объектларга кирилиб "Қўриқлаш" хизматида кенг фойдаланиб келинаётган интеграллашган техник воситалар хусусида маълумотлар берилди. Қўриққа олинган дўконлардаги техник қўриқлаш воситалари назоратдан ўтказилиб,иш ҳолати текшириб кўрилди.