Янгиликлар

11 Апрель 2024

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билим савияларини янада ошириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Тошкент ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Таклиф этилган маърузачи томонидан сўнгги вақтларда Қуролли кучлар тизимида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари етказилиб, мазкур ҳолатлардан ҳар бир ходим ўзига тегишли хулоса қилиши, қонун бузилиши ва турли хилдаги фавқулодда ҳолатларнинг содир этилишини олдини олиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш, улар билан носамимий муносабатга киришмаслик, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнамаслик, уларнинг аянчли оқибати борасида зарурий маълумотлар етказилди.