ҲУДУДЛАРДА ТАРҒИБОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўғирлик, талончилик каби жиноятларнинг барвақт олдини олиш, мол-мулклар дахлсизлигини таъминлашда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бўлинмаларининг мавжуд имкониятлари, қулайликлари хусусида ҳудудларда мунтазам равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги савдо мажмуасидан бирида ҳамда ҳудуддаги кўп қаватли уйлар атрофида навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида фуқароларга кўргазмали жиҳозлар ёрдамида хонадон ва объектларда ўрнатиладиган қўриқлов сигнализация воситалари, уларнинг ишлаш тизими тўғрисида маълумотлар берилди. "Қўриқлаш" хизмати кўрсатиш турлари, афзалликлари тушунтирилди.