"ҚЎРИҚЛАШ" ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН САКСОВУЛ ЎСИМЛИГИ НОҚОНУНИЙ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 04:00 ларда Тупроққала тумани "Қўриқлаш" бўлими томонидан қўриқланиб келинаётган Амударё темирйўл кўпригидан давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган "ГАЗ-53" русумли юк автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, Қизил китобга киритилган саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида ушбу автомашина ҳайдовчиси Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва ИИО ЙПХ ходимларидан айланма йўллар билан қочиб кетаётганлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.