ХОДИМАЛАР МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг масъул ходимлари томонидан тизимда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олиш” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Унда "Қўриқлаш" хизматида хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда аёл ходималарни қийнаб келаётган муаммолар тингланди ҳамда улар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама этилди. Оилавий низоларни бартараф этиш ва хизматни самарали ташкил этишда зарур бўлган таклиф ва тавсиялар бериб борилди.
Кўп йиллардан буён самарали хизмат олиб бораётган ходималар эътироф этилиб, мазкур соҳанинг қийинчиликларини енгиб ўтишда ўз хизматдошларига ўрнак эканликлари таъкидланди.
Учрашув давомида ходималар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар олиш имконига эга бўлди.