ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.
Йиғилишда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи 2-даражали юрист О.Муҳаммадиев иштирок этиб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикасида Меҳнат қонунчилиги ҳамда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, шахсий таркиб орасида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш бўйича ташкил этилиш лозим бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида шахсий таркиб орасидаги муаммоларни ўрганиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида масъулларга зарурий кўрсатмалар ҳам берилди. Шундан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.