Янгиликлар

24 Август 2024

Ҳашар – қадриятларимиз кўзгуси

Уй-жойлар, кўчаю ҳовлиларини, ишхоналар атрофини озода, саранжом ҳолатда сақлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади.
24-25-август кунлари республикамиз бўйлаб “Маҳалла обод – юрт обод!” шиори асосида умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ҳам ушбу эзгу ташаббус давом эттирилди.
Ходимлар эрта тонгдан маъмурий бинолар атрофини, хизмат хоналарини, кўчалар ва ариқлар атрофини тозалаб, анвойи гуллар, турли дарахт кўчатларини экдилар. Ҳашар давомида ходимлар ўзлари хизмат олиб бораётган масканларни кўкаламзорлаштириш,теварак-атрофни тартибга келтириш ишларида фаол қатнашдилар. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди.
Бир сўз билан айтганда, ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари юртдошларимиз ва ходимларнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлишига шубҳа йўқ.