ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН МАХСУС ТАВСИЯНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда ажратилган 5 фоизли қабул квотаси танловида иштирок этиш имтиёзи берилди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари ҳамда Олий Мажлиси сенатининг хотин қизлар ва гендр тенглик масалалари қўмитаси масъуллари иштирокида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг 30 нафар фарзандларига Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар тақдим этилди.
Ушбу имконият ва имтиёздан оқилона фойдаланган ўғил-қизлар келгусида мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган комил инсонлар бўлиб,юртимиз ривожига йўлида камарбаста бўлишлари учун катта замин бўлиб хизмат қилади.