Янгиликлар

23 Июнь 2023

ҲАРАКАТ ВАҚТИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БАРЧА ФУҚАРОЛАРДАН МАСЪУЛИЯТ ТАЛАБ ҚИЛАДИ

Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси масъуллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Унда "Қўриқлаш" хизмати ходимлари ўртасида "Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва унинг аянчли оқибатлари" мавзусида маърузалар тингланди. Шунингдек, тадбир давомида вилоят ҳудудларида содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари тасвирлари акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.