Янгиликлар

21 Апрель 2023

ҲАР БИР БОЛА УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Андижон вилоятида жойлашган оилавий болалар уйларидаги болажонлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида куни кеча Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Исомхожаевлар хонадонига ташриф буюрди.

Болалар билан ўтказилган самимий, очиқ мулоқотларга эртамиз эгаларининг орзу мақсадлари, келажак режалари тингланди. Уларни ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, муносиб ечимлар топилди.

Йигит-қизлар ўзларини иқтидорини ҳам намойиш этдилар. Улар томонидан тўгаракларда ёд олган ашулалар ҳамда шеърлар ижро этилди.
Масъуллар томонидан тарбияланувчиларнинг ҳар бирига бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.