Янгиликлар

19 Май 2023

ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КУНИ ДОИРАСИДА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Музейлар – тарихнинг сирли ҳикматларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ҳисобланади. Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ҳамда Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари шахсий таркибини шонли тарихимиз билан янада яқинроқ таништириш мақсадида музейларга саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида буюк бобокалонларимиз ва улардан қолган улкан маънавий мерос бўйича маълумотлар берилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш, маънавий дунёқарашини шакллантириш мақсадида 18 май – Халқаро музейлар куни доирасида музейларга ташрифлар уюштирилди.

Тарих ва бугуннинг жонли даврларини ўзида мужассам этган қадимий ва навқирон Хива шаҳри ва санъат музейлари ходимларнинг маънавий ва маданий билимларини яна бир бор мустаҳкамлади десак муболаға қилмаган бўламиз.

Ташриф давомида тингловчилар музей экспонатлари, қадимий бой тарихимизни ўзида акс эттирувчи ноёб буюмлар билан яқиндан танишдилар.

Музей тадқиқотчиларининг таъкидлашича, мамлакатимизнинг турли нуқталаридан келтирилган ушбу асори атиқаларни сақлаш, уларни таъмирлаш ҳамда хорижий мамлакатлардаги инсонлар учун юртимиз ҳақида хабар берувчи ушбу ёдгорликларни асл ҳолатида сақлаш жуда мураккаб жараён.