Янгиликлар

18 Ноябрь 2024

Давлат байроғи – миллат ғурури

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 33 йиллиги муносабати билан республикамиз бўйлаб барча куч тузилмалари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Давлат байроғи – миллат ғурури” шиори остида тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда ёшлар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар, турли ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари бирлашиб, байроғимизни улуғлашди.

Тадбирлар дастурида Ҳарбий оркестр томонидан байрамона мусиқалар ижро этилиб, иштирокчиларни юқори кайфиятга бошлади. Ҳарбий парадда ўзларининг юқори маҳоратини намойиш этган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар, байроғимизни ҳурмат билан олиб ўтишди.

Байроғимизнинг 33 йиллиги – бу халқимизнинг мустақиллиги ва ўзига хослигининг яна бир ёрқин ифодаси сифатида ҳар бир ўзбек фарзанди учун муҳим санадир!