Янгиликлар

14 Июнь 2024

ТАРИХНИ ТЕРАН АНГЛАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР

Ўз тарихини билган ва ўтмишини унутмаган ёш авлод эртанги кунимиз учун мустаҳкам таянч бўла олади. Шу мақсадда бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод орасида тарихга бўлган ҳурмат, миллий анъаналарга садоқат туйғуларини шакллантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча “Қўриқлаш” бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ёшлар учун музейларга саёҳатлар ташкил этилди. Саёҳатлар давомида ўғил-қизлар юртимиз тарихига оид уй рўзғор буюмлари, тарихий китоблар ва иккинчи жаҳон уруши даврига оид ҳарбий техника ва кийимлар билан танишдилар.

Музей залларида сақланаётган экспонатлар орқали эртамиз эгалари республикамизнинг тарихи ҳақидаги кўплаб қизиқарли билимларга ҳам эга бўлдилар.