"Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилмоқда.
Миллий гвардия Фарғона ҳамда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари маҳаллалар ҳудудларидаги барча кўп қаватли уйлар, якка тартибдаги ҳовли жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари ва турлари тўғрисида тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ойлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлар белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Шу билан бир қаторда, кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига "Ташвишгоҳ уйчалари" ўрнатилди.
Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.