Янгиликлар

14 Май 2023

"ДИНАМО" ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЖАМИЯТИНИНГ КЕЛГУСИ РЕЖАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Андижон вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда спорт усталари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияга бир нечта масалалар ўртага қўйилиб, Миллий гвардия таркибидан ИИВ таркибига ўтган "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятига раис ҳамда янги аъзолар сайлаш каби устувор жиҳатлар ўртага ташланди.

"Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Андижон вилояти кенгашига Назорат тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисида, "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Уставига ва Жисмоний тарбия жамоаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ва қўшимча таклифлар киритиш тўғрисида таклифлар муҳокама этилди.

Шу билан биргаликда вилоят миқёсида ҳар ойда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар ой давомида турли хилдаги спорт мусобақалари ҳамда ўртоқлик учрашувлари ўтказилишига келишиб олинди.

Ходимлар томонидан "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятида ташкил этилган турли хил тўгаракларда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳар доим шуғулланишлари учун яратилган шарт шароитлар бўйича хам маълумотлар етказилди.

Тадбир якунида спорт усталарига сўз берилиб уларнинг таклифлари эшиттирилди.