Янгиликлар

5 Июнь 2023

ФУҚАРОЛАРГА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ ЕТКАЗИЛДИ

Куни кеча Андижон шаҳридаги Эски шаҳар Марказий деҳқон бозорида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 842-сонли Қонуни мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида вилоятлар марказларида оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги тушунтирилди.

Қонун билан бир қатор мансабдор шахсларга аниқланган 4 та модда бўйича ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиб жарима тариқасидаги жазо белгилаш ваколати берилганлиги юзасидан фуқароларга Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини дахлсизлиги таъминлаш, иқтисодий жиноятларни олдини олиш бозорлар ҳудудида видеокузатув камералари ўрнатиш, фуқаролар хонадонларини "Қўриқлаш" хизматининг ташвиш тугмасига улаш, фуқароларнинг қимматбаҳо буюмлари ва уяли алоқа воситаларига бефарқ бўлмасликлари тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.