Янгиликлар

24 Апрель 2023

ФУҚАРОЛАР МОЛ-МУЛКИ ВА ХОНАДОНЛАРИНИ ҚЎРИҚҚА ОЛИШ ТАРҒИБОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Ички ишлар органлари ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда навбатдаги тарғибот ишлари Қўқон шаҳрида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, кўп қаватли уйлар олдида ҳамда марказий буюм ва деҳқон бозорларида ўтказилди.

Моддий-товар бойликларни ишончли ҳимоялаш борасида хизматининг афзалликлари, мақсад ва вазифалари, соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, хизмат кўрсатишнинг турлари, тарифлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ имкониятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида ҳудудда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда тарғибот суҳбатлари, шунингдек, савдо дўконларига кузатув камераларини ўрнатиш, носозларини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Интеграллашган қўриқлов воситаларининг намойиши эса ўз хонадонини қўриқловга топширмоқчи бўлган инсонлар учун жуда фойдали бўлди дейиш мумкин. Тарғибот тадбирлари якунида 20 нафарга яқин фуқаролар хонадон ва савдо марказларини янгидан қўриқловга топшириш истагини билдирди.

Бу каби тадбирлар ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз самарасини бермоқда.