Янгиликлар

16 Апрель 2025

Шонли тарихдан, ёрқин келажак сари!

Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида музейга саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида, музей маъмурияти ходимлари томонидан музейдаги қадимий ва тарихий миллийлигимиз кўзгуси бўлган турли-хил экспонатлар тўғрисида яқиндан таништириб, ходимларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Таъкидлаш жоизки, бу каби саёҳатлар давомида ходимлар юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганишларига, тарихимиз нақадар ўзоқ ўтмишга бориб тақалашини англашларига кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.