Янгиликлар

29 Сентябрь 2023

ЁШЛАР УЧУН ДЎСТОНА БЕЛЛАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг стол тенниси тури бўйича Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича ҳамда "Қўриқлаш" бошқармалари томонидан маҳалла ёшлари ҳамда Қарши шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўртоқлик беллашуви қизғин ва муросасиз тарзда ўтказилди.

Бундан ташқари иқтидорли ўқувчилар дутор чолғу асбобини эгаллаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Шундан сўнг шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилиб, ҳарбий оркестр куйлари остида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бу каби ўртоқлик мусобақалари ўқувчиларда спортга бўлган иштиёқни ошириш билан бирга соғликни ва ўзаро дўстона мулоқотни яхшилашга ҳам ҳисса қўшади. Шундан сўнг ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ҳамда муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида отлар иштирокида машғулот ҳамда камондан ўқ отиш дарси ташкил этилди.

Чавандозлар мактабида масъуллар томонидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациялари ҳақида қимматли маълумотлар берилди.