Ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш — устувор вазифа
Фарғона минтақавий ўқув маркази ташаббуси ҳамда Фарғона шаҳридаги 23-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган ёзги оромгоҳда таътилни ўтказаётган ёшлар иштирокида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ватанпарварлик руҳидаги амалий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар ўқув маркази инфратузилмаси ва бу ерда хизмат қилаётган тингловчи ва ҳарбийларга яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Жумладан, кутубхона фонди, спорт-инфратузилма, жанговар тайёргарлик машғулотлари учун мўлжалланган зал, жанговар отиш тиридан ўрин олган қурол-аслаҳалар намойиши ташкил этилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида шахмат-шашка мусобақалари, жамоавий ўйинлар, психологик тренинг машғулотлари ўтказилиб, уларда ватанни севиш, тинчлик ва хавфсизликнинг қадрини англашга қаратилган ғоялар сингдирилди.
Ушбу тадбир ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ел-юртини ҳимоя қилишга бўлган масъулият ва ҳарбий хизматга қизиқиш туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.