Янгиликлар

14 Октябрь 2023

БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ!

Урганч шаҳридаги Бўстон маҳалласида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган беш ташаббус доирасидаги тадбирлар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириб, уларни хар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, шунингдек, ёшларни ўз тенгдошлари билан дўстона мулоқотини шакллантиришдан иборат.
Тадбирлар доирасида ёшлар камондан отиш, эркин кураш, шахмат-шашка, армрестлинг ва мини-футбол спорт турлари, шунингдек, бошқа бир қатор маъданий-маърифий йўналишларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Маҳаллаларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз.