МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, фуқаролар билан одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилган холда мулоқотга киришиш, ноқонуний ишлар билан шуғулланмаслик, Миллий гвардия ходими деган юксак номга номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этмаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.