МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ – САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ
Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида куни кеча Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳарбий прокуратура ҳамда ЙҲХБ масъуллари иштирок этиб, жойларда ходимлар томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни барвақт аниқлаш, шунингдек шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Мазкур йиғилиш якунида Миллий гвардия ходими деган юксак номга номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этмаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.