МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ САМАРАЛИ МЕҲНАТ АСОСИДИР
Куни кеча Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда бошқарма тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ёд ғоялар тасирига тушиб қолишлари, шунингдек, коррупция ва тамагирлик ҳолатларининг олдини олиш, автотранспорт воситаларидан йўл қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланиш ва оилавий ажуримлар сонини қисқартириш, ташкилот ва оила ўртасидаги назоратни мустаҳкамлаш мақсадида ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Йиғилиш якунида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишда намуна кўрсатган бир қатор ходимлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.