Янгиликлар

14 Сентябрь 2023

“ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА” ШИОРИ ОСТИДА ТУШУНТИРИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида Миллий гвардия Тошкент вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳрида навбатдаги тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Давлатимизда мол-мулк муҳофазаси таъминланганлиги шу юртда истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлайди. Бугунги кунда замон талабларидан келиб чиқиб, интеграллашган техника ва технологиялар асосида ўз фаолиятини олиб бораётган "Қўриқлаш" бош бошқармаси хизмати ходимлари хам сўзимизнинг исботи десак тўғри бўлади.

Мазкур хизмат билан боғлиқ маълумотларни юртдошларимизга етказиш мақсадида куни кеча Чирчиқ шаҳридаги маҳалла раислари ва фаоллари, ҳудудда жойлашган корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида ташкил этилган тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга соҳа фаолияти билан боғлиқ муҳим маълумотлар бериб ўтилди.

Энг минимал миқдордаги таъриф режалари, фуқаролар учун тезкор ва қулай сервис хизматлари, буларнинг барчаси фуқароларимизнинг тинч-тотув ҳаёт кечиришлари хонадон ва мол мулкларини ишончли қўлларда сақланишлари бўйича соҳа ходимлари томонидан маълумотлар берилди.

Албатта, "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан бундай тарғибот ва профилактик тадбирлардан ўтказилаётган мақсад – жиноятчиликни барвақт олдини олиш, "Хавфсиз ҳудуд" ва "Хавфсиз хонадон" тамойили асосида тинчликка замин яратишга қаратилган.