“ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА” ШИОРИ ОСТИДА ТУШУНТИРИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Куни кеча Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб, ҳамда қизил ҳудудга киритилган маҳаллаларда ИИБ профилактик инспекторлари ва бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.
Ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ошлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Якунда ўз хонадонларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.