ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Санъат қадим замонларданоқ инсонлар учун тафаккурни оширувчи восита, кўплаб фикрларни ўзида жамловчи йўналиш сифатида қизиқиш уйғотиб келган. Айниқса, ёшлар орасида ҳам тасвирий санъат, ранг – тасвир ҳамда ёғоч ўймакорлиги каби кўплаб йўналишлардаги асарлар жой олган маскандаги асори атиқалар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Ёзги таътил вақтида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ўғил-қизлар учун Наманган вилоятида жойлашган бадиий галереясига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида ўқувчилар бугунги куннинг долзарб мавзулари ва юртимиз тарихини ўзида акс эттирган суратлар ҳамда миниатюралар билан танишиш, ҳамда ижодкорларнинг шахсан ўзидан тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумотлар олиш имконига эга бўлдилар.
Эртамиз эгалари нафақат тарихий билимларини мустаҳкамладилар, балки саёҳатдан сўнг албатта улар санъат ва маданият билан янада яқинроқ бўлиб, унутилмас таассурот билан тарихни теранроқ англадилар.