ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС
Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида камондан отиш бўйича кўргазмали маҳорат дарслари ташкил этилди.
Машғулотлар давомида маҳоратли мураббийлар томонидан ёшларга ушбу спорт турининг тарихи ва ҳозирги кундаги фаолияти тўғрисида, шунингдек, камондан ўқ отиш сирлари бўйича маълумотлар берилди. Ўз навбатида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.