Янгиликлар

10 Апрель 2023

ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ёшларни бўш вақтларни мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни спортга кенгроқ жалб этиш мақсадида Урганч туманидаги 29-сонли ўрта мактабда ўқувчилар учун спорт беллашувлари ташкил этилди.

Спортнинг камондан отиш, стол тенниси ва тош кўтариш турлари бўйича мусобақаларда ўз эпчилликларини синовдан ўтказган йигит-қизлар тенгдошларининг ҳам имкониятларини, чаққонликларини билиб олдилар.
Мусобақаларда мазкур мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этиб, ўзларининг амалий маҳоратларини намоён этдилар. Эпчиллик, мерганлик ва чидамлилик хислатларини талаб этувчи ушбу спорт турлари ёшларни бир мақсад сари жамлади.
Қизиқарли ва муросасиз кечган мусобақалар натижаларига кўра 10 синф ўқувчилари пешқадамликни қўлга киритишди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.