ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК АСОСИ
Ёшлар ойлиги давомида эртамиз эгаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касбга йўналтириш, шу билан бирга ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида манзилли режалар асосида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Шуларнинг навбатдагиси Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида “Аз-Замахшарий” номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди. Вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда ёшлар учун камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари ва концерт дастури ташкиллаштирилди.
Мазкур тадбирга ёшлар етакчилари бошчилигида "Чаманзор", "Маданият"," Гулзор" маҳаллари ёшлари фаол иштирок этдилар.