ЭНГ БЕБАҲО ДЎСТ – КИТОБДИР
Эртамиз эгалари орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида куни кеча Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари томонидан “Ёш китобхон” номли тарғибот тадбири амалга оширилди.
Наманган шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази кутубхонасида бўлиб ўтган учрашувда ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китоб мутолаасига меҳрини ошириш ва аждодларимиз томонидан бизларга қолдирилган улкан бадиий меросни янада чуқур ўрганиш борасида зарурий тавсиялар берилди.
Шунингдек, насрий, дидактик нашрларни мутолаа қилиш орқали йигит-қизларнинг китобга меҳрини кучайтириш ҳамда улар маънавияти юксалтириш каби ғоялар асосида ўтказилган учрашувда ўқувчилар турли асарларнинг бадиий талқинини ҳам сўзлаб бердилар.